Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Huawei Россия бозорини тарк этишга яқин турибди
31.10.2022 10:24,  
40

Huawei мамлакатга товарлар импортини бутунлай тўхтатгандан сўнг ниҳоят Россия бозорини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда турли уяли алоқа операторларига яқин бўлган номаълум манбаларга таяниб "Известия"' хабар бермоқда.

Бундан ташқари, бу маълумотни йирик смартфон ишлаб чиқарувчи компанияда ишлайдиган нашр манбаси ҳам тасдиқлади. Маълум қилинишича, Хитой компанияси Россияга планшетлар, ноутбуклар, телевизорлар ва бошқа жиҳозларни етказиб беришни ҳам тўхтатган. Telecom Daily бош директори Денис Кусковнинг сўзларига кўра, уяли алоқа учун база станцияларини сотиш жорий йилнинг баҳорида якунланган.

Июнь ойи бошида Huawei Россиядаги савдо нуқталари ишини тўхтата бошлади. Қайд этилишича, ўша пайтда ўн тўққизта дўкондан тўрттаси ёпилган.

18 август куни Хитой компанияси мижозларга ҳатто витриналарда кўрсатилган телефон ва ноутбукларни сотишни тўхтатгани маълум бўлди. Аниқлик киритилишича, Huawei товарларни бренд дўконларига тўғридан-тўғри етказиб беришни якунлаган, янги схемалар ҳали тўлиқ тузатилгани йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан