Ҳужжат кўрсатмаган орган ходимлари блогерни соқолини олишга мажбурлади

Ҳужжат кўрсатмаган орган ходимлари блогерни соқолини олишга мажбурлади

Ижтимоий тармоқда Жамолиддин Муҳаммаджон номи билан постлар қўйиб борувчи блогерни 23 август куни формали ходимлар "4-гом" деб ёзилган жойга олиб борган ҳамда суҳбат ўтказган. Суҳбат якунида уни соқолини олишга мажбур эканлигини эслатишган. Жамолиддин улардан ҳужжат кўрсатишни сўраган, бироқ унга ҳеч ким ҳужжат кўрсатмаган.

Блогер қуйидагича ёзади: “...Қонунларда "соқол ўстириш мумкин эмас", деган ери бўлса кўрсатинг, унга сўзсиз итоат қиламан, дедим. Лекин улар бундай қонун ё ҳужжат кўрсатишмади. Энди ҳам рози бўлмаганим сабабли," "орган ҳодимининг қонуний талабини бажармаслик" дея сўзини давом этаётган киши, "соқолни олдириб, кейин қаёққа хоҳласангиз ўша ёққа шикоят қилишингиз мумкин", деди...”

Жамолиддин аср намози вақти чиқиб кетаётганлиги боисидан соқолини махсус бириктирилган сартарошга олдиришга мажбур бўлади. Сартарош бу ишни ўз хоҳиши билан қилмаётганлигини айтган. Махсус ходимларнинг бири блогерни кулги остига олиб “сочини ҳам олиб ташла” деган.

У соқоли олинган ҳолдаги расмини саҳифасига қўйди.

Жамолиддин Муҳаммаджон бўлиб ўтган ишлар юзасидан Ички ишлар Бош бошқармасидан изоҳ кутмоқда.

(фотосурат блогернинг тармоқдаги саҳифасидан олинди)

74