Ҳукумат давлат улуши бўлган банклар ва суғурта компанияларини сотишни режалаштирмоқда

Ҳукумат давлат улуши бўлган банклар ва суғурта компанияларини сотишни режалаштирмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамалари портали regulation.gov.uz сайтига “Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳада таъкидланишича, давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ этиш бўйича Ишчи гуруҳлар давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини танқидий таҳлил этган ҳамда иқтисодиётда улар улушини кескин қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиққан.

Қарор лойиҳасига мувофиқ, қуйидаги банк ҳамда суғурта компанияларидаги давлат улуши тўлиқ хусусий секторга сотилади.

Банк ёки суғурта компания номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши миқдори (%)

"Ўзбeкистон саноат-қурилиш банк" АТБ               

Тошкент шаҳри

89,1

"Асака" АТБ 

Тошкент шаҳри           

95,9

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ       

Тошкент шаҳри           

96,5

АТ "Алоқабанк"

Тошкент шаҳри           

94,2

"Туронбанк" АТБ                

Тошкент шаҳри

97,6

"Asia Alliance Bank" АТБ

Тошкент шаҳри

100,0

"Ипак йўли акциядорлик инновация тижорат банки"

Тошкент шаҳри

0,4

"Кафолат суғурта компанияси"

Тошкент шаҳри

66,5

"Алском" АЖ

Тошкент шаҳри

10,4

"Tashkent Insurance Group"

Тошкент шаҳри

13,6

"Asia Alliance Bank" АТБ 2009 йилда хусусий банк шаклида ташкил этилган эди. 2018 йилда эса банк тўлиқ давлат тасарруфига ўтказилган эди.

Мавзуга доир: Самарқанд шаҳар ҳокимяти 8 та банк филиалини прокуратурага “ёзиб берди”

Мавзуга доир: Asia Alliance Bank япон ширкатига сотилади