Ҳукумат хусусийлаштиришдан қанча даромад олгани маълум бўлди

Ҳукумат хусусийлаштиришдан қанча даромад олгани маълум бўлди

Йил давомида Ўзбекистонда 1187 та давлат активлари сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятининг биринчи йили якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Жорий йилнинг бошидан буён 352 та давлат активлари, шу жумладан 77 та компаниянинг акциялари (улушлари) ва 275 та кўчмас мулк объектлари (нархи 1 трлн. сўм; 2.9 трлн. сўм сармоя киритиш ва 4.3 мингта иш ўрни яратиш шарти билан) сотувга қўйилди.

359 та давлат активлари инвесторларга 391.2 млрд. сўмга сотилди (шундан 294 таси 3.2 трлн. сўм инвестиция киритиш ва 5.1 мингта иш ўрни яратиш шарти билан).

Инвестиция мажбуриятлари билан сотилган 1327 та давлат активларига 1.1 трлн. сўм сармоя киритилди, 266 та объект фойдаланишга топширилди ва 8.4 мингта иш ўрни яратилди.

Фаолият кўрсатаётган 84 та корхонадан 46 таси хусусий секторга сотилди, 18 тасининг фаолияти тикланди (соф фойда - 6.3 млрд. сўм).

Умумий ҳисобда 1.4 трлн. сўм давлат бюджетига ўтказилди. Жумладан, хусусийлаштиришдан 113.1 млрд. сўм, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тўланган дивидендлардан 1.3 трлн. сўм, давлат мулкини ижарага беришдан - 6.6 млрд. сўм ўтказиб берилади.

"Ўзбекнефтгаз", "Ўзбекэнерго", "Асака банк" ва ЎзМиллий банк фаолиятини ўрганиш натижасида 171 та ноозиқ-овқат объектлар агентликка топширилди. Улардан 68 таси сотувга тайёрланмоқда, 93 таси савдо жараёнларидан ўтмоқда ва 10 таси сотилди.

Олтита сектор ("Ўзбекнефтгаз", "Ўзбекэнерго", "Ўзсувтаъминот", "ЎзМиллий банк", " Humo Air")да қайта қуриш (реструктуризация) якунланди.

Тўққизта сектор ( "Ўзпахтасаноат", "Ўздонмаҳсулот", "Навоий КМК", "Ўзагросервис", геология - разветка, йўл қурилиши, нашриёт - матбаа компаниялари ва футбол клублари), шу жумладан 1144 та тизимдаги корхоналар қайта ташкил этилмоқда.

Олтита тармоқ корхоналари "Янги Ангрен ИЭС" ОАЖ, "Ангрен ИЭС" ОАЖ ва "Ўзбеккўмир" ОАЖ — Central Asian Energy компаниясига, "Фарғона НҚИЗ" — "Jizzax Petroleum" ҚКга, Тошкент ҳайвонот боғи — Wildfire Care ширкатига, "Аммофос-Максам" ОАЖ — Олмалиқ КМКнинг ишончли бошқарувига берилди.