Ҳукуматимиз анчадан буён Путин бошчилигидаги коррупциялашган гуруҳ қўлида – Депутат (видео)

Ҳукуматимиз анчадан буён Путин бошчилигидаги коррупциялашган гуруҳ қўлида – Депутат (видео)

Москва шаҳар думаси депутати Дарья Беседина дума йиғилишига ахлоқсиз сўз ёзилган футболкада келиб, конституцияга Россия президенти Владимир Путиннинг президентлик муддатларини “ноллаштириш” таклиф қилинаётган тузатма киритилишини танқид қилди.

Депутатнинг футболкасида “Обнулись”га сўз ўйини тариқасида “Öбнулись” (“ақлдан озибсизлар” маъносида) сўзи ёзилган бўлган.

“Мамлакатимиз ҳукуматини анча йиллардан буён Президент Путин бошчилигидаги коррупциялашган гуруҳ қўлида бўлиб қолмоқда. Улар Россияликларни алдашмоқда ва қўрқувда ушлаб туришибди. мамлакатдаги деярли барча ОАВлар [уларнинг] тарғибот қуролига айланди.

Улар пулларни ўғирлашмоқда. Давлат аппарати юқорисидан энг пастигача коррупциялашган. Улар одамларни ўлдиришмоқда.

Куч ишлатар тизимларимиз НКВД'нинг муносиб давомчиларига айланиб улгуришди. Энг қўрқинчлиси улар мамлакатимизнинг келажагини ҳал қилишмоқда.

Мен ишонаманки, бизнинг мамлакатимизда Путин бизга таклиф қилаётганидан кўра яхшироқ вариантлар бор. У ҳокимиятда абадий қолиш учун Медведов билан рокировка ҳам қилди. Демократиянинг энг ёрқин кўриниши бўлган ҳаққоний сайловларни ҳам йўқ қилди“, дейди депутат аёл.