«Humo» ва «Uzcard» интеграциялаштирилади

«Humo» ва «Uzcard» интеграциялаштирилади

Фото: Spot

“Ўзбекистон Республикасида «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (394-сон, 20.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланиб, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан:

- аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;

- барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;

- “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимларини интеграциялаштирилади;

- "QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;

- молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, «Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.