Humo ва Uzcard ўзаро интеграцияланади, аммо бирлаштирмайди

Humo ва Uzcard ўзаро интеграцияланади, аммо  бирлаштирмайди

Humo ва Uzcard карталари ўзаро интеграцияланади, ушбу карта эгалари иккала тўлов тизимининг банкоматлари ва терминалларидан фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.

“Марказий банк сифатида бизнинг мақсадимиз монопол ташкилот яратиш эмас, бизнинг мақсадимиз бу икки тизим ўртасидаги рақобат асосида электрон ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришдир. Бизда бозорнинг ушбу икки иштирокчисини бирлаштириш режалари ҳам йўқ. Биламизки, бирлашсак, бозор шароитларини белгилаб қўямиз. Аксинча, уларнинг бозор талаблари асосида ривожланишини истаймиз ”, - деди Мамарисо Нурмуратов.

Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига кўра, рақобат ва бозорни ривожлантириш учун иккита тўлов тизими битта тизимга бирлаштирилмайди.