Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасидаги экспонатларнинг бир қисми сохта бўлиб чиқди
22.04.2022 15:48,  
184

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб борди. 

Ўрганиш давомида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланди.

Хусусан, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилди.

Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилди. Унга кўра, жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан