Ичида икки нафар киши бўлган Nexia автомобилида газ баллони портлаб кетди

Ичида икки нафар киши бўлган Nexia автомобилида газ баллони портлаб кетди

27 октябрь куни соат 13:30да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 19 ёшли И.Н. бошқарувидаги тўхтаб турган Nexia автомобилида газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи И.Н. ва 18 ёшли йўловчи Ш.С. оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.