2020 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Шўртан ГКМ” МЧЖ томонидан сотиладиган нефть ва газ конденсати учун янги ички тармоқ нархлари жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйилади.
Бу ҳақда "Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорида айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, нефт маҳсулотлари ва углеводородларни импорт қилиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектлар учун нефт захираларини бўш қувватларда сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тарифлар тасдиқланади.
6 апрел, 18:00 ҳолатига кўра, жаҳон биржаларида Brent баҳосидаги нефт нархи баррели $33,20 ни ташкил этмоқда. Жаҳон бўйлаб коронавирус пандемияси фонида Россия-Саудия Арабистони қарама-қаршилиги туфайли нефт нархи бир неча йиллик максимумга етган эди.
Мавзуга доир: Трампнинг биргина твити орқали нефт нархи $35 гача кўтарилди
Аввалроқ, АИ-80 маркали бензин нархи бозор механизмлари асосида шаклланиши ҳақида хабар берган эдик.