Ички ишлар органи ходими ўзига бириктирилган «ПМ» табель қуролидан ўз жонига қасд қилди

Ички ишлар органи ходими ўзига бириктирилган «ПМ» табель қуролидан ўз жонига қасд қилди

Жорий йилнинг 27 июнь соат тахминан 13.00ларда Ангрен шаҳар ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими сафдор, 1987 йилда туғилган Бекзод Бобомирзаев Ангрен шаҳар ИИБнинг 4-қаватида ўзига бириктирилган «ПМ» табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узган.

Натижада сафдор Б.Бобомирзаев олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.

Ўз жонига қасд қилиш сабаблари Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

Ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.

ИИВ Ахборот хизмати