Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар вазири ўринбосари ва бошқа масъуллар лавозимидан озод қилингани айтилмоқда
22.11.2019 11:02,  
2207

Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев ҳамда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Дмитрий Пан лавозимидан озод қилинди.

18 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилди “Газета.uz”нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси. 19 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатни мамлакат бош вазири Абдулла Арипов ўқиб берди.

Муҳиддин Жўраев 2018 йил декабри охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Аввал у Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи (2016−2018 йиллар) ҳамда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи (2014−2016) лавозимларида фаолият кўрсатган.

ИИВнинг бошқа масъул ходимларининг ҳам лавозимларидан четлаштирилгани ҳақидаги хабарлар келиб тушмоқда. “Газета.uz” айни вақтда фақатгина ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал-майор Дмитрий Валерьевич Паннинг лавозимдан озод қилинганини тасдиқлата олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан