Ички ишлар Вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Ички ишлар Вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди, дея хабар қилмоқда “Постда” газетаси.

ИИВ тизимида 12 та раҳбар ўзгарди ва бир нафар раҳбар ўринбосари тайинланди:

1.Ўзбекистон Республикаси ИИВ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси раҳбари этиб полковник Орипов Тоҳир Тўлқиновичтайинланди.

2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбарининг ўринбосари этиб подполковник Усмонов Шарофиддинхўжа Исомиддинович тайинланди.

3. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси раҳбари  этиб подполковник Рафиев Азиз Абдуразақовичтайинланди.

4. Хоразм вилояти, Урганч тумани ИИБ раҳбари этиб полковник Атабоев Муҳаммаджон тайинланди.

5. Хоразм вилояти, Ҳозарасп тумани ИИБ раҳбари этиб подполковник Ражабов Бунёд Мадиримович тайинланди.

6. Хоразм вилояти, Боғот тумани ИИБ раҳбари этиб майор Ражабов Мансур Ҳайитбоевич тайинланди.

7. Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани ИИБ раҳбари этиб подполковник Кучаров Чори Авлаёрович тайинланди.

8. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани ИИБ раҳбари этиб майор Самадов Жалол Мавлонович тайинланди.

9. Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ИИБ раҳбари этиб подполковник Исмоилов Нодирбек Мусирмонович тайинланди.

10. Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ИИБ раҳбари этиб майор Хўжаматов Дилшод Муҳаммаджонович тайинланди.

11. Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани ИИБ раҳбари этиб подполковник Мадаюпов Дилмурод Солиевич тайинланди.

12. Жиззах вилояти ИИБ жамоат хавфсизлигини сақлаш бўлими раҳбари этиб подполковник Шерқулов Жасурбек Маматқулович тайинланди.

29