Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ички ишлар ходими қандай ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга?
25.03.2022 16:33,  
253

 “Ички ишлар тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга:

фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
 ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;
 фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда.
 
Кимларга нисбатан электрошок қурилмаларини қўллаб бўлмайди?

Электрошок қурилмаларини:

ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга;
ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга; 
ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан қўллаш тақиқланади.

Бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.

Электрошок қурилмаларини қўллаш шартлари

Электрошок қурилмаларини қўлланилишидан аввал уларни қўллаш нияти тўғрисида аниқ ифодаланган огоҳлантириш бўлиши керак.

Фақатгина, ушбу огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган ёхуд уларнинг қўлланилишини кечиктириш фуқароларнинг ва ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирадиган ҳамда бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.

Электрошок қурилмаларини қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахслар хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Бунда ички ишлар органи ходими ҳар қандай зарарнинг имкон қадар кам бўлишига интилиши шарт.

Электрошок қурилмаларини қўлланилганлиги натижасида тан жароҳати олган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатилиши, шунингдек имкон қадар қисқа вақт ичида тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилиши, уларнинг қариндошлари эса 24 соат ичида бу ҳақда хабардор қилиниши керак.

Мазкур воситанинг қўлланилиши учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирмаслиги ва мол-мулкига зарар етказмаслиги керак.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан