Ички йўлларнинг ҳолати ёмон, одамлар бундан норози – Шавкат Мирзиёев

Ички йўлларнинг ҳолати ёмон, одамлар бундан норози – Шавкат Мирзиёев

Фото: president.uz

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда президент ички йўллар масаласига алоҳида тўхталиб, уларнинг ҳолати ёмонлиги, одамлар бундан норози эканини қайд этди. 80 минг километр ички йўлларни реконструкция қилиш, бу борада бутун дунёда қўлланиб келинаётган “фойдаланувчи тўлайди” тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

“Қамчиқ” довонида муқобил туннель қурилишини ўз ичига олувчи “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

Мутасаддилар транспорт соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ҳисобот берди.