Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“ICTWEEK UZBEKISTAN - 2022” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги якуни ва натижалари
3.11.2022 12:09,  
13

Жорий йилнинг 24-27 октябрь кунлари Самарқанд шаҳри “Silk Road Samarkand” мажмуасида “ICTWEEK UZBEKISTAN - 2022” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўтказилди.

АКТ ҳафталиги доирасида 22 та халқаро тадбирлар ўтказилиб, уларда жами 15 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.

“ICTWEEK UZBEKISTAN” SUMMIT

Ҳафталикнинг мантиқий очилиш маросими бўлган “ICTWEEK UZBEKISTAN” саммитида 708 нафар иштирокчилар (шу жумладан, 20 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари) ҳамда АҚШ, Россия, ХХР, Германия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан юқори мартабали меҳмонлар қатнашди.

Саммит доирасида МДҲ давлатларининг халқаро электроалоқа иттифоқи (ХEИ), Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик (АСҲҲ) ижроия қўмитаси, “Veon” компаниялари гуруҳи, “Meta” компанияси ва БМТ вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Саммитда “Plug and Play”нинг Ўзбекистондаги филиалининг очилиши ҳамда стартаплар учун акселерация дастурини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

“Digital Eurasia” форуми

“Digital Eurasia” форуми ўз ичига ахборот-коммуникация технологияларининг рақамли (электрон) ҳукумат, ақлли технологиялар (ИоТ), сунъий интеллект, ахборот ва киберхавфсизлик, виртуал ва тўлдирилган (АР/ВР) ҳамда молия технологиялари (Fintech) каби йўналишларини қамраб олди.

Ушбу форум доирасида “Meta” (XR Lab), “Veon”, “Innotech”, “SAP”, “KPMG”, “Huawei”, “Beeline”, “Astana Hub” каби 20 дан ортиқ халқаро компанияларнинг экспертлари ўз тақдимотлари билан иштирок этган бўлиб, 350 дан ортиқ иштирокчиларни жалб қилди.

“IT-Education” форуми

“IT-Education”” Форумида 200 дан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан 30 нафар хорижий экспертлар қатнашди. Тадбирда Эстония, Корея Республикаси, АҚШ, Беларус Республикаси, Ҳиндистон каби давлатларнинг вакиллари ва хорижий экспертлари иштирокида панел муҳокамалари, халқаро IT-компаниялар (“EPAM”, “TalentService”, “EAST-GAMES”, “LEVERX Group”) ҳамда университетларнинг тақдимот ва чиқишлари бўлиб ўтди.

Форум доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматовнинг “Coursera” компанияси вакили билан учрашуви бўлиб ўтди ва платформанинг барча контентларидан фойдаланиш имкониятини берувчи 10 минг дона лицензияларни олиш ҳамда 3 та йўналишдаги онлайн курслардан фойдаланиш имкониятини берувчи 1,2 млн лицензияларни бепул олиш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, мазкур Форум доирасида Ҳиндистон билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб “Acharya International University of Uzbekistan” университети фаолиятининг расмий йўлга қўйилиши эълон қилинди.

Туркий давлатлар технопаркларининг панел муҳокамаси

Тадбир Туркий давлатлар ташкилотига аъзо-давлатлар технопарклари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ижроси доирасида ташкил этилиб, панел муҳокамасида IТ-park директори Ф. Ибрагимов (Ўзбекистон), “Astana Hub” бош директори М.Мадиев (Қозоғистон), Қирғизистон дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари ва хизматлари уюшмаси бош директори А.Менаше (Қирғизистон), Молиявий Сабаҳ лабораторияси директори Т. Исмоилов (Озарбайжон), Футуре Лабораторй бош директори И. Кашибадзе (Грузия) ҳамда Ernst & Young компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказдаги технологик консалтинг амалиёти директори М. Вяткин иштирок этди.

Тадбирда IT-хизматларининг экспорт ҳажмини янада ошириш, резидент компаниялар ва стартапларни ташқи бозорларга олиб чиқишда ҳамкорлик ва интеграция масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида технопарклар ўртасида IТ-хизматларини экспорт қилиш борасида тажриба алмашиш; АҚШ IТ-хизматлари бозорида фаолият юритаётган маҳаллий стартапларни қўллаб-қувватлаш; технопаркларнинг тажриба алмашиш ва аъзо-мамлакатларга ўзаро тизимли ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстлик (АСҲҲ) алоқа маъмурияти раҳбарлари кенгашининг ва АСҲҲ ҳузуридаги ахборотлаштириш бўйича МДҲга аъзо-давлатларнинг мувофиқлаштирувчи кенгашининг 58/28-қўшма йиғилишиМазкур йиғилишда АСҲҲнинг тўлақонли аъзолари, яъни Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси

ва Грузия Алоқа маъмуриятлари раҳбарларидан ташкил топган делегациялар ҳамда мазкур давлатларнинг миллий алоқа операторлари вакиллари, шунингдек, Халқаро электралоқа иттифоқи, Бутунжаҳон почта иттифоқи, МДҲ Ижроия қўмитаси ва Давлатларнинг парламентлараро ассамблеясига аъзо-давлатлар кенгаши котибияти вакиллари иштирок этди.

АСҲҲ Кенгаши аъзолари МДҲ давлатларида рақамли ривожланишнинг истиқболли йўналишлари, “5G”ни жорий этиш ва ривожлантириш, IТ-хабларни яратишда ва стартап экотизимларини ривожлантиришда биргаликда ҳамкорлик қилиш, алоқа тармоқларида фирибгарликка қарши курашиш бўйича фикрлар билан алмашилди.

Шу билан бирга, АСҲҲ ташкилотининг тарихида биринчи бор АСҲҲга аъзо-давлатлар Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари Кенгашининг ва МДҲга аъзо-давлатларнинг АСҲҲ ҳузуридаги Ахборотлаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг раиси лавозимига бир овоздан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматовни 3 йил муддатга сайлади.

Маълумот учун: АШҲ ташкил топгандан буён 31 йил давомида АСҲҲга аъзо-давлатлар Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари Кенгашининг ва МДҲга аъзо-давлатларнинг АСҲҲ ҳузуридаги Ахборотлаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг раиси лавозимига Россия Федерацияси Алоқа маъмурияти раҳбари сайланиб келинган.

“IT-Village” мажмуасининг очилиш маросими

Самарқанд вилояти Нуробод туманида “IT-Village” мажмуасининг очилиш маросими Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов иштирокида бўлиб ўтди.

“IT-Village” мажмуаси 60 та иш жойига мўлжалланган бўлиб, 3 та ўқув хонаси, 8 ўринли турар жой, 15 кишилик конференс-зал, тиббиёт пункти, эко-кинотеатр мавжуд.

“IT-Village” мажмуаси республиканинг чекка ҳудудларида IТ инфратузилмасини ташкил этиш, болаларни IТ-технологияларга қизиқтириш ва ўқитиш имконини яратиш, шунингдек, халқаро ва маҳаллий IТ-тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, АКТ соҳасидаги янги йўналиш - IТ-Туризмни ривожлантиришга қаратилган.

Ҳафталик доирасида маҳаллий ва хорижий IТ-компаниялар ўртасида қарийб 200 млн. АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги битим ва шартномалар имзоланди. Жумладан:

- Япониянинг “Toyota Tshusho Corporation” ва “O‘zbektelekom”АК ўртасида республикада телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шартнома (лойиҳа қиймати 150 млн АҚШ доллари);

- Хитойнинг “Huawei” компанияси томонидан “Mobiuz” алоқа операторига 25,4 млн АҚШ доллари миқдорида телекоммуникация ускуналарини етказиб бериш бўйича битим;

- IT Park резиденти – “Revotech” ва АҚШнинг “Effika Corp.” компанияси ўртасида 2023 йил учун суғурта соҳасида 20 млн АҚШ долларлик аутсорсинг хизматларини (BPO) кўрсатиш бўйича меморандум;

- АҚШнинг “LATRO FZE” компанияси билан “O‘zTTBRM” DUK ўртасида Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказиш тартиби бузилишига қарши ҳаракат қилиш тизимини жорий этиш бўйича меморандум (лойиҳа қиймати 2,0 млн. АҚШ доллари);

- Корея интеллектуал саноат уюшмаси (КОИИА) томонидан Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтига катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун илғор "Big Data" ва "BI" дастурий маҳсулотидан фойдаланиш бўйича сертификатлар тақдим этиш бўйича битим (лойиҳа қиймати 1,65 млн АҚШ доллари);

- Хитойнинг “ZTE” компанияси томонидан масофавий хизматлар экспорти (BPO) марказларини зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлашга моддий кўмаклашиш бўйича битим (лойиҳа қиймати 100 минг АҚШ доллари);

- Хитойнинг “Huawei” компанияси ва IT Park ҳамкорлигида Термиз ва Наманган шаҳарларида 2 та масофавий хизматлар экспорти (БПО) марказларини ташкил этиш бўйича битим (лойиҳа қиймати 100 минг АҚШ доллари).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан