ID-карталар учун тўлов миқдори ва уларнинг тайёрланиш муддати маълум қилинди (видео)

ID-карталар учун тўлов миқдори ва уларнинг тайёрланиш муддати маълум қилинди (видео)

Аввал хабар қилганимиздек, президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карт1аларни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.

ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:

  • янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
  • бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
  • 16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.