20 октябрь, пайшанба кунги савдолар чоғида япон иенасининг долларга нисбатан қиймати рекорд даражада пасайиб, сўнгги 32 йиллик энг паст даражага етди. Халқаро Forex бозоридаги савдолар давомида АҚШ валютаси 0,13 фоизга ошиб, бир доллар учун 150,09 иенани ташкил қилди. Бу 1990 йил июлидан бери энг юқори кўрсаткич эди.
Япония Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатнинг савдо камомади 73,4 миллиард долларга ошган, бу 1979 йилдан бери мутлақ антирекорддир. Бундай ўсиш Япония тўлиқ импорт қилишга мажбур бўлган энергия нархининг ошиши, шунингдек, миллий валютанинг тез қадрсизланиши билан боғлиқ.
Иена курси асосан маҳаллий Марказий банкнинг ўта юмшоқ пул-кредит сиёсати инфляциянинг ўсишини ушлаб туриш учун қўлидан келганича ҳаракат қилаётган АҚШ Федерал захира тизимининг агрессив ҳаракатларига зид бўлганлиги сабабли тушиб кетди. Японияда 2016 йилдан бери бу кўрсаткич салбий бўлиб қолди. Яқинда бўлиб ўтган йиғилишда регулятор дисконт ставкасини минус 0,1 фоизда ушлаб турди.