Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Игна ютиб юборган қашқадарёликнинг ҳаёти сақлаб қолинди
24.10.2019 18:42,  
217

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиалига ғузорлик 19 ёшли Озод Норматов фавқулодда тиббий ёрдамга муҳтож ҳолда келтирилди. Аниқланишича, йигит тикув игнаси билан тиш кавламоқчи бўлган, аммо эҳтиётсизлик оқибатида уни ютиб юборган.

Тиббиёт ходимларининг тезкорлик билан ўтказган текширувларидан сўнг уни Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлимига олиб боришга қарор қилинди. Икки тиббий муассасанинг малакали мутахассислари иштирокида ташкил этилган консилиумда жарроҳлар ҳамкорликда беморга ёрдам беришга кенгашиб олишди.

– Текширувлар вақтида игна учинчи бўйин умуртқасининг чап томонида эканлиги аниқланди, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали директори Равшан Туляков. – Ноёб жарроҳлик амалиётини ЭОП (электрон-оптик преобразователь) ускунаси ёрдамида тажрибали хирурглар Сувон Бердиев ва Соат Темиров амалга оширишди. Ушбу амалиётнинг мураккаблиги шундаки, салгина эҳтиётсизлик қилинса, у оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Чунки бўйин қисмида жойлашган катта қон томирлари ва асаб тизимига зарар етказмасдан игнани бўйин умуртқасидан чиқариб олиш амалиёти жарроҳлардан юксак малака ва маҳорат талаб этарди. Жарроҳларимиз буни муваффақият билан уддалашди. Жарроҳлик амалиёти асоратсиз тарзда амалга оширилди. Беморни яна ҳаётга қайтарганимиздан мамнунмиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, айни пайтда бемор ўзини жуда яхши ҳис этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан