Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Игорь Конашенков Россия армиясининг Украинадаги урушдаги ҳаракатлари ҳақида маълумот берди
18.04.2022 14:47,  
372

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков Украина армиясига қарашли иккита Миг-29 қирувчи самолётини Харков вилоятида уриб туширганларини маълум қилди.

Игорь Конашенков Россия армиясининг Украинадаги урушдаги ҳаракатлари ҳақида маълумот берди.

Конашенков, Украинадаги нишонларга қарши юқори аниқликдаги қуроллар қўллангани ҳақидаги маълумотни ўртоқлашди

«Бир кун ичида Барвенково ​​ва Доброполе аҳоли пунктларидаги ёқилғи ва ўқ-дорилар омборлари ракеталар билан йўқ қилинди», деди.

Россия ҳаво кучларининг Украинанинг 44 та ҳарбий объектини йўқ қилганини қайд этган Конашенков, булар орасида қўмондонлик марказлари, С-300 ҳаво мудофаа ракета тизимининг, ракета ва артиллерия арсеналлари ва ҳарбий техника воситалари тўпланган ҳудудлар борлигини айтди.

Украинада ракета ва артиллерия бирликларининг 113 та жойни ёқиб юборганларини қайд этган Конашенков, «Россия ҳаво мудофаа тизимлари Харьков вилоятидаги Павлоград ҳудуди Федоровка ва Заводий аҳоли пунктлари атрофида ҳавода Украинага тегишли 2 та Миг-29 самолётини, Преображенскоэ атрофида эса учувчисиз ҳаво воситасини уриб туширди», деди у.

Конашенков, шунингдек, Украина армиясига тегишли 136 та самолёт, 471 та учувчисиз учиш аппарати, 249 та ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизими, 2308 та танк ва зирҳли техника, 254 та кўп баррелли ракета, 998 та гаубица ва миномёт, 2171 та махсус ҳарбий техника йўқ қилинганини қайт этди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан