Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






II Жаҳон уруши пайтида тириклайин кўмилган 214 бола ҳақидаги ҳужжат ошкор этилди
7.10.2019 16:36,  
1368

ФСБ илк маротаба Ейскдаги болалар уйида 214 нафар тарбияланавучининг ўлдирилганини тасдиқловчи ҳужжатларни ошкор қилди. Бу ҳақда ФСБнинг Краснодар ўлкаси бўлимига асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.

3 та ҳужжат ошкор қилинган. Улар биродарлик қабрларни қазиш ва топилган қабрларни қазиб олиш тўғрисида ҳужжат ҳамда ўлган болаларнинг исмлари ёзилган рўйхатдир.

Маълумки, 1942 йилда Ейск фашистлар томонидан оккупация қилинган. Ўша йилнинг октябрь ойида улар болалар уйидаги ҳаммани ўлдиришади.

1943 йилги биринчи акт биродарлик ёдгорлигини ўрнатишга бағишланган.

"Текширувлардан сўнг биз ўқ ва жароҳат изларини топа олмадик. Бош суяги суяклари шикастланган. Буларнинг барчаси болалар тириклайин кўмилганлигини яна бир бор тасдиқлади ”, дейилади ҳужжатда.

Болалар уйида руслар, украинлар, арманлар, грузинлар, чехлар, татарлар, яҳудийлар, шунингдек, иккита немис миллатига мансуб болалар бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан