Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИББ ходими ўз ҳаётини хавф остига қўйиб қидирувдаги шахсни ушлади
30.10.2019 12:47,  
907

Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, автомобиль олиб қочганликда гумонланувчи ва Тошкент вилоятидаги ҳамкасбларининг қидирувида бўлган шахсни тўхтатди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятида 29 ёшли Феруз М. 25 ёшли Абубакир Т.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомобилни олиб қочган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчини қўлга олиш бўйича чоралар кўриш тадбирлари бошланган.

27 октябрь куни тахминан соат 06:15 да, давлат рақамлари олиб қочилган автомобилники билан бир хил бўлган транспорт воситаси Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида ЙПХ ва ППХ ходимларининг назарига тушди. Аммо ҳайдовчи ходимларнинг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармасдан, ҳаракатни давом эттирган.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси бошлиғи, подполковник Тоҳир Рихсиев енгил машинада навбатчилик олиб бораётганда олиб қочилган автомобилни кўриб қолган. Ғаразгўй қочишга уринганига қарамасдан, ўз автомобилида уни йўлни четига қисиб тўхтатган Т. Рихсиев томонидан қўлга олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фидокор ходимни тақдирлашга қарор қилгани айтилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан