Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликларнинг соғлиғини сақлаш бўйича янги қарор қабул қилинади
4.10.2019 15:40,  
442

«Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унда ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни самарасини ошириш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлашуви ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг таъминланиши яхшиланиб борилишига қарамасдан, 2030 йилга бориб ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун бир қатор тадбирларни амалга ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб, ўз ечимини кутмоқда.

Янги қарорни қабул қилиш ва амалга ошириш орқали қуйдаги натижалар кутилмоқда:

  1. ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни самарасини ошириш ва бу тадбирларни туман даражасида доимий мувофиқлаштириш ҳамда қишлоқ (маҳалла) аҳолисига зарурий хизматлар кўрсатилишини яқинлаштириш мақсадида туманлараро ОИВ диагностик лабораториялари қошида эпидемиолог ва юқумли касалликлар шифокоридан таркиб топган ОИTСга қарши кураш марказларининг туман филиалларини ташкил этиш.
  2. Аҳолининг, шу жумладан, ОИВ инфекция юқиши хавфи юқори гуруҳларда, чет давлатга чиқиб кетаётган ва қайтган меҳнат мигрантлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда ОИВ инфекция билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари самарасини ошириш мақсадида Интернет тармоғида ОИВ инфекцияси масалалари бўйича махсус ахборот порталини яратиш.
  3. Лабораториялардаги ускуналарни мунтазам метрологик кўригини амалга ошириш учун ҳар бир лаборатория учун маҳаллий бюджетдан етарли маблағ (ҳар бир лабораторияга 3 миллион сўм) ажратиш ва Давлат стандартлаш марказининг замонавий технологияларни метрологик кўрикдан ўтказишни маъмурий ҳудудларда ташкил этиш.
  4. ОИTСга қарши кураш марказларини автотранспортларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ОИTСга қарши кураш марказлари учун махсус транспортлар харид қилиш орқали автопаркни тўлиқ жиҳозлаш (18 та Damas).
  5. ОИВ инфекцияли беморларда кўп учрайдиган ички аъзолар касалликларини аниқлаш учун ОИTСга қарши кураш марказлари поликлиникаларига УЗИ, эндоскоп, бронхоскоп, данситометр, ЭКГ диагностик аппаратларини сотиб олишга маблағ ажратиш.
  6. Узоқ хориж ва ҳамдўстлик мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, мутахассислар салоҳиятини бошқа давлатларда олиб борилаётган дастурлар бўйича мунтазам ошириб бориш учун етарли маблағ ажратиш ва ОИВ инфекцияси профилактикаси, даволаш ва диагностикасини янада самарасини ошириш мақсадида мутахассисларни илғор хорижий тажрибаларга асосланган янги усулларини жорий қилиб, малакасини оширишни кучайтириш.
  7. Жиззах, Наманган, Хоразм, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ОИTСга қарши кураш марказлари учун замонавий талабларга жавоб берадиган янги бинолар қуриш ва 19 туманлараро лабораторияларда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Қарорнинг қабул қилиниши ОИВ инфекцияли шахсларни эрта аниқлаш, касалликни бошқаларга юқишини олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни тез амалга ошириш ва беморларни самарали даволаш ҳамда уларга зарур бошқа тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича янги сифатли босқич бўлиб хизмат қилади ва мамлакатнинг халқаро ҳамжамият олдида ОИВ инфекциясига қарши курашиш бўйича олган мажбуриятларини тўлақонли бажарилишини таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан