ИИВ ҳали ҳамон биометрик паспорт олмаган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

ИИВ ҳали ҳамон биометрик паспорт олмаган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистонда биометрик паспорт олмаган фуқаролар нобиометрик паспортларини алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабрь этиб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар декабрь ойи келишини кутиб ўтирмасдан ҳозироқ доимий яшаш манзилларидаги ИИБ МваФР хизматларидаги маълумотларни йиғиш пунктларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари ва биометрик паспорт олишлари зарур. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, аҳолини биометрик паспорт билан таъминлаш жараёнлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари маълумотларни йиғиш пунктларида изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Паспортнинг амал қилиш муддати ўтганлиги, йўқотганлиги ёки эҳтиётсизлик оқибатида яроқсиз ҳолга келтирганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 223-моддасида белгиланган тартибда жарима солинишига сабаб бўлади.

Шу сабаб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқароларимизни ИИБ МваФР бўлимларидаги маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этишлари ҳамда нобиометрик паспортларни ўз вақтида алмаштиришлари сўралмоқда.