ИИВ ички ишлар ходими калтакланиши ҳақидаги видеога изоҳ берди

ИИВ ички ишлар ходими калтакланиши ҳақидаги видеога изоҳ берди

Ички ишлар вазирлиги кеча, 15 октябр куни, ижтимоий тармоқларда тарқалган, ички ишлар ходимига бир гуруҳ шахслар томонидан тан жароҳати етказилаётгани акс этган видеога изоҳ берди.

- Маълум қиламизки, мазкур ҳолат 2018 йилнинг август ойларида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги “Шариллоқ” маҳалласи ҳудудида содир этилган бўлиб, воқеа тафсилотига кўра, ҳудуднинг профилактика инспектори, жамоат тартибини бузаётган маст ҳолдаги уч нафар фуқарони тинчлантириш жараёнида, шу атрофда бўлган айрим шахслар томонидан фаол қаршиликка учраган ва унга нисбатан бир гуруҳ фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилган. Ҳуқуқбузарлик содир этган барча шахсларга нисбатан, ўрнатилган тартибда қатъий қонуний чоралар кўрилган, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга, ИИВ фуқаролардан ИИВ ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган видеотасвирларни тарқатишдан ўзларини тийишларини, ушбу ҳаракатлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди.