Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ карантин вақтидаги қоидабузарликлар статистикасини эълон қилди
1.04.2020 10:40,  
296

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан 1 апрел соат 09:00 ҳолатига қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 17 668 та ҳолат аниқланганини маълум қилди.

Улар:

  • - Тошкент шаҳрида – 3 093 та ҳолат;
  • - Фарғона вилоятида – 2 179 та ҳолат;
  • - Тошкент вилоятида – 1 809 та ҳолат;
  • - Самарқанд вилоятида – 1 767 та ҳолат;
  • - Жиззах вилоятида – 1 350 та ҳолат;
  • - Наманган вилоятида – 1 327 та ҳолат;
  • - Сурхондарё вилоятида – 1 127 та ҳолат;
  • - Андижон вилоятида – 1 065 та ҳолат;
  • - Қашқадарё вилоятида – 1 005 та ҳолат;
  • - Бухоро вилоятида – 792 та ҳолат;
  • - Сирдарё вилоятида – 742 та ҳолат;
  • - Қорақалпоғистон Республикасида 629 та ҳолат;
  • - Хоразм вилоятида – 526 та ҳолат;
  • - Навоий вилоятида – 257 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг 29-31 март кунлари Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида жами 27 107 та транспорт воситалари текширувдан ўтказилиб, 1 912 та ҳолатда ҳайдовчилар томонидан турли кўринишдаги қоидабузарликлар содир этилганлиги аниқланган.

Улардан 766 таси карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлиб, қоидабузарларга тегишли 545 та автотранспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан