Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ Назарбекда ёниб кетган локомотив бўйича баёнот берди (видео)
27.01.2020 09:37,  
456

26 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғидан ўтувчи темир йўл орқали ҳаракатланаётган поезднинг локомотиви ёнаётгани видеоси тарқалди.

“Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 25 январь куни соат 14:20 атрофида электр-манёвр локомотиви VL-60 2157ʼнинг иккинчи машинисти кабинасида юз берган.

Ёнғиннинг дастлабки сабаби кабинанинг иситиш тизимидаги қисқа туташув бўлган. Ёнғин локомотив машина бўлимининг юқори кучланишли камерасига ўтмаган ва ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари билан тезда бартараф этилган.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

ИИВ ахборот хизмати “Ҳозиргина Назарбек томонда поездда ёнғин чиқди” мазмунидаги изоҳ билан тарқалган видео юзасидан суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди.

“Дастлабки маълумотларга кўра, бугун 26 январ соат 14:30 ларда “Назарбек” темир йўл бекатида вагонларни белгиланган жойга тақсимлаётган машинист Райҳонов Руслан бошқарувидаги 2157-сонли электровознинг иккинчи кабинасида ёнғин чиққан”.

Ёнғин соат 15:45да Ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан ўчирилган ва унинг сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса юз бериши оқибатида жароҳатланганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан