ИИВ погонли дипломатлар сафига танлов эълон қилди

ИИВ погонли дипломатлар сафига танлов эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бошқармаси Ахборот-таҳлил бўлинмасига номзодларни ишга таклиф қилмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, номзодларга қўйиладиган талаблар – ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш ҳамда ижодий фикрлаш қобилияти. Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар ўзи ҳақидаги маълумотни ўзбек, рус ва инглиз тилларида, PDF форматида бошқарманинг электрон манзили ([email protected])га юбориш сўралган.

Энг қизиғи XXI асрда ҳам ИИВ маълумотларни номзодлар шахсан ўз қўли билан тўлдиришини талаб қилмоқда. Шунингдек, номзодлар суҳбатга таклиф этилиши маълум қилинган.