Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ қидирувдаги 10 нафар «хавфли шахс»нинг фотоларини эълон қилди
17.05.2021 09:11,  
2204

Ўзбекистон ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бир гуруҳ шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, улар халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этишмоқда ва миллий ҳамда умуминсоний хавфсизликка рахна солишмоқда.

ИИВ мазкур шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришларини сўради.

«Интернет бугунги кунда бутун дунёдаги вазият ҳақида сониялар ичида чексиз маълумотларни улашмоқда. Улар орасида эса халқаро тинчликка хавф солувчи, инсонлар ўртасида шафқатсизлик ва террорни тарғиб этувчи маълумотлар ҳам жуда кўп. Интернет фойдаланувчилари эса энг аввало мана шу маълумотларни ўз зеҳни билан фарқлай олиши зарур. Акс ҳолда эса алдов қурбони бўлиб, ёш умри, саломатлиги ва куч қувватини, уруш ўчоқларида, террорчи ташкилотларнинг ҳарбий лагерларида хазонга айлантириш ҳеч гап эмас», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан