ИИВ раҳбариятида ўзгариш, Ўзбекистон бўйлаб қор, “Нархоз”да форма мустақиллиги ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

ИИВ раҳбариятида ўзгариш, Ўзбекистон бўйлаб қор, “Нархоз”да форма мустақиллиги ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

22 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Ўзбекистонда биринчи қор

22 ноябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида қор ёғди. «Ўзгидромет»нинг хабар беришича, қор 23 ноябрда ҳам ёғади. Қўшимча қилишларича, декабрда иқлим ўртача нам ва ҳарорат бўйича меъёрларга яқин бўлади.

Ҳабиб ТДИУ талабаларига қайси китобни ўқиши ва спортчи бўлмаганида ким бўлиши ҳақида гапириб берди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ММА бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан чемпионга мурожаат қилдилар.

Ички ишлар вазири ўринбосари ва бошқа масъуллар лавозимидан озод қилингани айтилмоқда

Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев ҳамда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Дмитрий Пан лавозимидан озод қилинди.

Энди фуқаролар қанча пенсия олишини ўзлари белгилаши мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тошкентдаги 293-мактабга кирган нотаниш аёл болаларни заҳарламоқчимиди?

Кеча телеграм тармоғида "Огоҳ бўлинглар, шанба куни мана бу аёл 293-мактаб ошхонасига кириб, болаларга шакар чой ичасанми, деб ичирган. 2 нафар лўли бола ичишган. Бошқа синфдошлари дарсга чиқиб, устозга айтишибди. Директор, участкавойлар келиб аёлни ушлашибди. Унинг ёнидан шприц, дорилар чиқибди" деган хабар тарқалган эди.

«Биз билгандик, биз кутгандик»– Ёшлар Иттифоқи раиси муносабат билдирди

Бир вақтлари ижтимоий тармоқларда “биз билгандик, биз кутгандик” деган мадҳлари билан машҳур бўлган қиз – «зулфиячи» Рухсора Машарипова катта саҳнага қайтиб, бу сафар Андижон вилоят ҳокимини мақтади. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда яна катта кулгини келтириб чиқарди.

Малибу кимнинг пулига олингани «ҳокимлик сири» – Бор гап шу...

Сўнгги пайтларда вилоят ҳокимлари томонидан йиғим-теримда фаол қатнашган пахтакорларга машина совға қилингани ҳақида кўплаб хабарлар тарқатилди. Даракчи нашрининг ёзишича, кенг жамоатчилик ушбу совғалар қайси манба, қайси маблағ эвазига берилаётгани билан қизиқмоқда.

«Нархоз»да форма бутунлай бекор қилиниб, 5 кунлик таълим тизимига ўтилгани айтилмоқда

Халқ тилида “Нархоз“ дея ном чиқарган университетда эндиликда талабалар душанба-жума кунлари ўқишга боради. Шанба ва якшанба кунлари дам олиши куни бўлади.