ИИВ сохта дезинфекторларни уйга киритмасликни сўради

ИИВ сохта дезинфекторларни уйга киритмасликни сўради

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишларини ўтказиш кераклиги айтиб жиноят содир этиши мумкин бўлган кутилмаган «дезинфектор"ларни уйга киритмасликка чақирмоқда. Вазирлик матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов бу ҳақда маълум қилди.

«Шундай кимсалар борки, бундай вазиятдан ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади. Уларнинг асосий нишони аҳолининг энг заиф қатлами бўлган қария ва болалар экани ачинарли ҳолат, албатта», — дейилади хабарда.

«Шунинг учун катта ёшдагилардан бегоналарни уйга киритмасликни илтимос қиламиз, хатто улар коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишларини ўтказишимиз керак, деган ҳолатда ҳам ишонмасликка чорлаймиз, чунки бу жиноят мақсадида келтирилган баҳона бўлиши мумкин», — дея маълум қилди Шохруҳ Ғиёсов.

«Бу каби талаб билан уйингизга бирон бир кимса келган тақдирда „102“ қисқа рақамига ёки ҳудудингизда фаолият юритувчи профилактика инспекторига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз», — дея огоҳликка чақирди вазирлик.