ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Бугун, 10 апрель куни Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Подполковник Абдуллаев Караматдин Шамшеддинович Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Караматдин Абдуллаев тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Садиков Акрамхон Абдулазизович Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У бугунга қадар Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқарма бошлиғининг ўринбосари - терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган подполковник

Шарипов Баходирхўжа Зарифович Бухоро шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Бахриев Хужаназар Шаймарданович Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Хужаназар Бахриев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси шахсга қарши қаратилган жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Савуров Акбар Ахтамович Навоий вилояти, Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ  бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Навоий вилояти, Конимех тумани ИИБ  12-сон ички ишлар бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган майор

Райханов Аристангали Елеубаевич Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Шерназаров Равшан Авазович Навоий шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Равшан Шерназаров тайинловга қадар Навоий вилояти, Кармана тумани ИИБ  бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Эшмуратов Юнус Бекпулатович Навоий вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ИИБ  бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган подполковник Абдураимов Акмал Қўчқорович Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Шодиев Бекмирза Нарзуллаевич Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бекмирза Шодиев тайинловга қадар Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Майор Нармуратов Шавкат Абдугаппарович Сурхондарё вилояти, Музработ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Фарғона вилояти, Қува тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган подполковник Хайдаматов Элёржон Боходирович Фарғона вилояти, Қува тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.