ИИВ “Арчакўча”да пичоқбозлик қилган йигитлар ҳақида маълумот берди (видео)

ИИВ “Арчакўча”да пичоқбозлик қилган йигитлар ҳақида маълумот берди (видео)

Бугун, 5 июнь куни соат 18.00 ва 19.00 оралиғида, Шайхонтоҳур туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида (эски Арчакўча) ёшлар ўртасида юзага келган жанжал оқибатида икки нафар йигит пичоқ билан яраланиб, шифохонага етказилди.

Можаронинг бошқа қатнашчиларининг шахслари ва иштирокчиларнинг умумий сони аниқланмоқда. Уларни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ҳодиса Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг шахсий назоратига олинди.