Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«ИИВ ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда тасвирга олиш ва хоҳлаган платформага видеони қўйиш мумкин» – Шоҳрух Ғиёсов
15.12.2020 17:43,  
267

Бугун 15 декабр куни АОКАда Ички ишлар вазирлиги масъуллари иштирокида «Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов вазирлик ходимларини тасвирга олиш ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш борасидаги саволга жавоб берди.

“Биз ҳозир шу йўналишда ходимларимиз, журналистлар ва фуқаролар учун видеоролик тайёрлаяпмиз. Аниқ қилиб сизга айтаман, биз ички ишлар органлари — давлат хизматчисимиз. Давлат хизматчисини хоҳлаган одам, хоҳлаган вақтда тасвирга олиши мумкин ва хоҳлаган платформага ушбу видеони қўйиши мумкин. Бу ҳеч қаерда тақиқланмаган.

Лекин битта нарса мумкин эмас ва илтимос қилинади: ходимларнинг ишига халақит бериш керак эмас. Ички ишлар органлари ходимлари, Пост-патрул ва йўл-патрул хизмати ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойингизда ва хоҳлаганча тасвирга олишингиз мумкин”, — деди вазирлик матбуот хизмати раҳбари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан