Ижарага берилган дарсликларни йўқотган ўқувчилар қанча жарима тўлайди?

Ижарага берилган дарсликларни йўқотган ўқувчилар қанча жарима тўлайди?

Мактаб ўқувчиларига ижарага берилган дарсликлар йўқолса қанча жарима тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг 2014 йил 20 мартдаги “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қўшма қарори билан тасдиқланган низомда бу ҳақда тушунтириш берилган.

Унга кўра, низомнинг 51-бандида дарсликлар ёки ўқув методик қўлланмалардан (ЎМҚ) фойдаланиш усулидан қатъий назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ЎМҚлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг бир баравари миқдорида;

2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг икки баравари миқдорида;

5-9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.