Ижро ҳокимияти ва вакиллик органи ажратилади. Бўлмаса, ҳоким нима деса, депутатлар қўл кўтариб ўтираверади –Танзила Нарбаева

Ижро ҳокимияти ва вакиллик органи ажратилади. Бўлмаса, ҳоким нима деса, депутатлар қўл кўтариб ўтираверади –Танзила Нарбаева

Фото: senat.uz

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Сирдарё вилоят ҳокимлигида ўтказилган маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашувда вакиллик ва ижро ҳокимияти идоралари фаолиятини такомиллаштиришнинг аниқ механизмларига урғу берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

– Айни пайтда вакиллик ва ижро органининг раҳбари ҳоким. Вақти-соати келиб, бу иккаласи ажратилади. Ҳозирча ҳоким вакилларга кўпроқ эркинлик бериши лозим, — деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Бўлмаса, ҳоким нима деса, депутатлар қўл кўтариб ўтираверади.

Сенат Раиси депутатлар ўз фаолиятларини йўлга қўйиб олишлари учун ишлаб чиқилган тарғибот материалларини тақдим этди. Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича энг самарали таклифлар айнан ҳудудларда шакллантирилиши лозимлиги қайд этилди.

Сенат Раиси ёшлар, хотин-қизлар, коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш, рақамли иқтисодиётни татбиқ этиш борасидаги долзарб масалалар маҳаллий Кенгашларнинг доимий кун тартибида бўлиши лозимлиги таъкидланди.