Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун деярли 50 миллиард сўм маблағ ажратилади
11.01.2020 18:15,  
335

“2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4565-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Дастур, жумладан, ОТМлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларини, тиббиёт муассасаларини, автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини ва бошқаларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни ўз ичига олади.

Дастурни амалга ошириш учун жами 48 598,9 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Қарорга кўра, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўл битумини марказлаштирилган ҳолда етказиб бериш тартиби бекор қилинди ва унинг белгиланган тартибда фақат пудрат ташкилотлари томонидан сотиб олиниши белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан