Ижтимоий тармоқда "Мультирадар автомобили белги бўлмаган жойда ишламоқда" изоҳи билан тарқалган видео юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда

2021 йил 9 декабрь куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган “Самарқанд-Ғузор” ва ”Еттитом-Қарши” давлат ахамиятидаги автомобиль йўлида ЙПХ ходими Н.Тилаков "Мультирадар" мосламаси билан жиҳозланган автомобилда хизмат олиб бораётган вақтда "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси тезлик қоидаларини бузгандан сўнг, ходимнинг ёнига келиб тезликни меъёрдан оширганлиги бўйича қайд этилган қоидабузарликни ўчиришини сўраб ходимга бир қанча эътирозлар билдирган.

Ушбу йўлда ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар ҳам уларнинг ёнига тўхтаган. Норози кайфиятдаги ҳайдовчи ушбу фуқароларга ҳам ходим нотўғри хизмат олиб бораётганлигини таъкидлаб, ходимнинг фаолиятига халақит берган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.