Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ўрганилиб, бошқа манзилга юборилган жарима бекор қилинди
24.01.2022 20:36,  
132

Жорий йилнинг 23 январь куни ижтимоий тармоқда "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси томонидан содир этилган қоидабузарлик ҳолати бўйича "Vaz-21063" русумли автомобиль эгасига нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилганлиги акс этган сурат ва изоҳ тарқалди.

Мазкур хабар ўрганилиб, Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хатоликка йўл қўйилгани, яъни, 2022 йилнинг 10 январь куни соат 19:22да Хоразм вилояти, Урганч шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4P-156 автомобиль йўлининг 2-километрида "Matiz" русумли, 90D551CA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси 70 км/соат тезлик чегараланган жойда 77 км/соат тезликда ҳаракатланганлиги махсус мослама ёрдамида қайд этилган бўлиб, қайд этиш вақтида автоматик тарзда 90D551CA давлат рақам белгисидаги "D" ҳарфи "O" бўлиб, 90O551CA тарзида нотўғри қайд этилганлиги, масъул назоратчи ходимнинг эътиборсизлиги сабаб, ушбу жарима "Vaz-21063" русумли, 90O551CA давлат рақам белгили автомобиль мулкдорининг яшаш манзилига юборилганлиги маълум бўлди.

Айни вақтда ушбу қоидабузарлик юзасидан "Vaz-21063" русумли, 90O551CA давлат рақам белгили автомобиль мулкдори К.О.га нисбатан тасдиқланган жарима солиш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда бекор қилиниб, "Matiz" русумли 90D551CA давлат рақам белгили автомобиль мулкдори Ж.Э.га нисбатан тасдиқланган.

Шунингдек, ушбу хатоликка йўл қўйган назоратчи масъулга нисбатан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан