Ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали тарқалган хабарлар асосида ҳимоя ордери бериладими?

Ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали тарқалган хабарлар асосида ҳимоя ордери бериладими?

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида берилган маълумотларга кўра, ҳукумат қарори билан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби белгиланган.

Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.

Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун acoc ҳисобланади:

  • тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
  • жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
  • тазйиқ ёки зўравонлик содир этиши ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
  • давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида хабар берган шaxcлap ва тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.

Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ва ўрганиш мобайнида:

  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;
  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиш сабаблари ва шарт- шароитларини ўрганади;
  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация  қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича:

  • тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда – ҳимоя ордерини расмийлаштиради;
  • зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғрисида жабрланувчининг розилиги билан фyқapoлapнинr ўзини ўзи бошқариш органларини ва бошқа ваколатли органларни хабардор қилади;
  • тазйиқ ва зўравонлик аломатлари аниқланмаган тақдирда тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирокида далолатнома расмийлаштиради;
  • Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳaл қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.

18 ёшга тўлмаган жабрланувчиларнинг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади.

Ҳимоя ордери уч қисмдан иборат:

  • биринчи қисми (асли) тўлдирилгандан сўнг жабрланувчиларга берилади;
  • иккинчи қисми (нусхаси) зўравонлик содир этган шахсларга берилади;
  • учинчи қисми профилактика инспекторида қолади.

Ҳимоя ордери амал қилиш муддати – 30 кунгача (қўшимча 30 кунга узайтирилиши мумкин).

Ҳимоя ордери билан қуйидаги чекловлар ўрнатилади:

  • тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;
  • тарафлар ўртасида алоқани тақиқлаш (иш ва таълим муассасаларида билвосита алоқага йўл қўйилади);
  • тарафларнинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
  • зўравон шахс зиммасига мажбуриятлар юклаш (жабрланувчини даволаш, моддий ва маънавий зарарни қоплаш);
  • зўравон шахснинг қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш ёки тақиқлаш (хизмат қуролидан ташқари).