Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган айбдорга жарима жазоси тайинланди
23.03.2020 18:29,  
955

Жорий йилнинг 20 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник тадбирлар давомида “Telegram” мессенжеридаги "@GroupSurxondaryo" каналининг фойдаланувчиси “A N Z O R” деб номланган профиль эгаси 20 март куни соат 12:38 да "@GroupSurxondaryo" гуруҳига коронавирус ҳақида, яъни, “Jo`rabayevada Bor ekan 2 kishi aniqlandi 30 daqiqa oldin” деган мазмундаги одамларни чалғитувчи, жамиятда ваҳима уйғотувчи ёлғон маълумот тарқатганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан қўшимча олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида “Telegram” мессенжерида “@GroupSurxondaryo” деб номланган гуруҳга ёлғон маълумот тарқатган “A N Z O R” номли профиль эгаси ва фойдаланувчиси Сурхондарё вилояти, Музработ туманида истиқомат қилиб, Термиз шаҳрида савдо шахобчаларининг бирида сотувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро Анзоржон Бердиқулов эканлиги аниқланди.

Унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судига юборилди.

23 март куни Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судининг қарорига кўра, фуқаро Бердиқулов Анзоржон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 205-моддасида кўрсатилган (Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш) ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари, яъни 1.115.000 (бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан