Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқларда Самарқандда мудҳиш қотиллик рўй берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди
8.05.2022 22:02,  
755

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Элмурод Қурбонов” фермерлар уюшмаси “Киймадўз” қишлоғида мудҳиш қотиллик рўй берганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

08.05.2022 йилда Каттақўрғон тумани, “Найман” маҳалласи, Қўймадуз қишлоғида қотиллик жинояти содир этилган.

Суд тиббий экспертининг 2022 йил 08 май кунидаги маълумотномасида, марҳум Ф.Қнинг танасида, яъни ўнг елка буғими,  ўнг тирсак буғими, ўнг тизза буғими соҳасида, ҳамда кўкрак қафаси чап томонида шилинмалари, кўкрак қафаси орқа юзасида санчилиб кесилган яралари, кўкрак қафаси орқа юзаси плевра бўшлиғига тешиб ўтиб, иккала ўпкани жароҳатловчи санчилиб кесилган яралари бўлиб, марҳумнинг ўлими ички ва ташқи қон кетишдан келиб чиққанлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан  томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси  1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, дастлаки тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан