Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқларда тарқалган Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди
10.03.2022 21:26,  
638

Бугун интернет орқали Нурафшон шаҳрида ИИБ ходимлари билан ўтказилган касбий тайёргарлик бўйича синовлар жараёнининг бир қисми яшин тезлигида тарқалди.

Видеода шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи ва ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари синов жараёнида АК-74 ўқотар қуролини йиғишда хатога йўл қўйганлиги кўринади.

Афсуски видеода фақатгина ушбу вазифани бажара олмаганлар намойиш этилган. Реал жараёнда эса, қуролни тўлиқ ва нотўлиқ қисмларга ажратиш, йиғиш, ўқ отиш вазифаларини максимал ва аъло даражада бажарган ходимлар нисбати 90 фоизни ташкил қилган.

Тошкент вилояти ИИББ Касбий тайёргарлик бўлими томонидан 100 фоиз шахсий таркиб ўртасида ходимларнинг касбий билим маҳорати (тест), жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳамда қуролдан фойдаланиш (қисимларга ажратиш йиғиш ва ўқ отиш) бўйича махсус синовлар ўтказилди.

Ушбу синовларни 95 фоиз ходимлар муваффақиятли бажарганлар, айрим йўналишлар бўйича ўта олмаган 5 фоиз ходимларнинг 3 фоизи қайта топшириш натижаларига кўра вазифаларни бажарган.

Кўп сонли шахсий таркибнинг 2 фоизи эса вазифаларни қайта ўзлаштириш мақсадида махсус малака ошириш марказига юборилиши белгиланган.

Бу каби назорат синовларидан пировард мақсад эса аҳолимиз хавфсизлиги ва жамоат тартибини ишончли таъминлашга қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан