Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳакамлик суди судьяси пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди
4.04.2022 18:23,  
141

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳакамлик суди судьяси пора билан ўшлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқлар ва айрим етакчи веб-сайтлардаги Тошкент шаҳар ҳакамлик суди судьяси пора билан қўлга олингани хабари ортидан Судьялар олий кенгаши матбуот хизматига айрим блогер ва журналистлардан сўровлар келиб тушмоқда. (Айрим каналларда-ку, мазкур воқелик  сабаб Кенгаш фаолияти асоссиз танқид қилинмоқда ҳам?!). Сўровлар, асосан, қўлга олинган судья қачон лавозимига тайинлангани,  аввал қаерда ишлагани ва неча йиллик иш стажига эканлигига оид саволлардан иборат бўлиб, имкониятга қараб, дарҳол жавоб бериш илтимос қилинмоқда.

Сўровларга батафсилроқ жавоб берадиган бўлсак,  ҳакамлик судлари суд тизимига кирмайди. Аксинча, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган нодавлат орган ҳисобланади. Шу боис ҳам ҳакамлик судлари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунида эмас, балки алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат – “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган.

Баёнлардан хулоса шуки, ҳакамлик судлари судьялари Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланмайди ва озод этилмайди.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан