Ижтимоий тармоқларда Zoʻr TV ҳудудида ёнғин юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ расмий муносабат билдирди.
Бугун, 18 март куни соат 20:45 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган Латвия -Ўзбекистон қўшма корхонаси "Orial senter" ҳудудида жойлашган матор мой маҳсулотлари (бочкаларда) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, соат 21:49 да ёнғин қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Ёнғин оқибатида таҳминан омборнинг 2000 м. кв. майдони зарарланган. Кейинроқ яна қўшимча маълумот берилади дейилади хабарда.