Ижтимоий тармоқларнинг блокланиши техник носозлик эканлиги айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларнинг блокланиши техник носозлик эканлиги айтилмоқда

«Ўзкомназорат» Матбуот хизматининг маълум қилишича, «Ўзбектелеком» АК ускунасида қисқа муддатли техник носозлик юзага келиши муносабати билан кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари сифатининг ёмонлашиши ва узилишлар кузатилди.

«Юқоридаги тармоқлар фаолиятига ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаганини маълум қиламиз», - дейилади хабарда.

Лекин, олдинроқ бугун блокланган қатор ижтимоий тармоқларнинг номи шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри рўйхатида эди.

Хабарда айтилишича, ушбу тармоқлардаги узилишлар техник ускуналардаги носозликлар сабабли юзага келган. Ҳозирда барча техник ускуналар носозликлари бартараф этилди.