Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тарқмоқда «Самарқандда Ички ишлар бошқармасига тегишли машинада ёш болаларни «грузовой»га ортгандай ортишибди» сарлавҳали видео тарқалди
24.04.2022 20:35,  
220

Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда Ички ишлар бошқармасига тегишли машинада ёш болаларни «грузовой»га ортгандай ортишибди» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди.

2022 йил 23 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходими ўзига бириктирилган «Дамас» русумли 30 053 ВСФ давлат рақам белгили транспорт воситаси билан 3 нафар вояга етмаганларни тиббий кўрикдан ўтказиб, марказга олиб қайтаётган бўлган. Тасвирлардаги ҳолатда вояга етмаган А.А. машинанинг пастга туширилган орқа ўриндиғида ётиб кетганлиги акс этган. Қолган икки нафар бола машинанинг ўрта қаторидаги ўриндиқда ўтириб кетган.

Машинадаги вояга етмаганларни назоратсиз қолдирган ходимга нисбатан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви тайинланиб, якуни бўйича қатъий чора кўрилиши белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан