Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






IKEA Россияга қайтмоқчи
24.08.2022 18:46,  
38

Швециянинг IKEA чакана савдо тармоғи Россиядаги бизнесини сотишни режалаштирмаяпти ва бир-икки йил ичида қайтиш ниятида. Чакана сотувчининг дўкон ва омборларни қайта очиш истаги борлиги, компанияга яқин манбага таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.

Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, IKEA ҳеч қачон бошқа мамлакатлардаги бизнесини сотмаган ва ҳозир ҳам сотмайди. Унинг таъкидлашича, омборлар ва дўконлар компания Россияга қайтгунга қадар ёпиқ қолади, заводлар эса сотилган тақдирда компанияга келишилган нархларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини қолдиради.

"Кўк қутилар деб аталадиган дўконлар IKEA қайтиб келгунга қадар ёпилади, эҳтимол келгуси йил ижарага берилади. Шу билан бирга, компания офисларда ишлашни ва швед ҳамкасблари учун ишлашни давом эттирадиган 700 га яқин ходимларни сақлаб қолади", деди манба ва чакана сотувчи иқтисодий вазият ўзгарганидан кейин бир ёки икки йил ичида қайтишни хоҳлашини қўшимча қилди. 

Mash Телеграм-каналига кўра, IKEA ҳамон Россиядаги бизнесини сотмоқда, бироқ муҳим шарт – сотиб олиш ҳуқуқи билан. Нашр манбалари чакана сотувчининг яқин икки йил ичида Россияга қайтиш нияти ҳақидаги маълумотни ҳам тасдиқлади.

16 август куни "Интерфакс" SPARK-Интерфакс таҳлилий тизими маълумотларига таяниб, Ikea Dom’нинг ягона аъзоси бўлганIngka Holding Europe B.V. ўзининг Россиядаги шўба корхонасини тугатишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.

Олдинроқ, IKEA Россиядаги бизнесини қисқартиришга, тўртта заводни сотишга ва ходимларни ишдан бўшатишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан