Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки британиялик 263 кунда велосипедда дунёни айланиб чиқди
31.07.2020 16:39,  
235

Буюк Британиялик икки аёл тандемли велосипедда дунё бўйлаб тезкор саёҳат қилишгани учун Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Рекорд соҳибалари - Кэт Диксон ва Раз Марсден, иккаласи ҳам 50 ёшдан катта. Улар саёҳатни 2019 йил 29 июнда Оксфордда бошлаб, 2020 йил 18 март куни Лондонда тугатишди. Ҳар куни 50-60 километр юришди.

Спортчилар Франция, Монако, Италия, Словения, Хорватия, Черногория, Албания, Греция, Туркия, Грузия, Ҳиндистон, Таиланд, Малайзия, Cингапур, Австралия, Янги Зеландия, АҚШ, Мексика, Марокаш, Испания ва Гибралтар давлатларига боришди. Улар 50 минг доллардан кўпроқ маблағни йиғиб, хайрия ишларига бағишладилар. Кэт ва Раз нафақат аёллар рекордини ўрнатди, балки эркаклар орасида ҳам 281 кунлик рекордни янгилади.

Спортчилар ўрнатган рекордлари Гиннеснинг рекордлар китобига 18 ноябрь куни киритилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан