Францияда араблар билан оммавий жанжалда иштирок этган икки чечен судланмоқда

Францияда араблар билан оммавий жанжалда иштирок этган икки чечен судланмоқда

Франциянинг Дижон шаҳрида Чеченистондан келган икки муҳожир ҳибсга олинган. Улар фитна уюштиришда ва оғирлаштирилган зўравонликда айбланмоқда, деб хабар беради шаҳар прокурори Эрик Матэ France Info нашрига. Ҳибсга олинганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

30 ёшли судланувчилардан бири Ниццада, иккинчиси Дол коммунасида истиқомат қилади. Улар судгача қамоқда сақланмоқда.

Францияда чеченлар иштирокида оммавий жанжал бўлди (видео)

"Чеченлар тўғри қилган" — Қодиров Франциядаги вазиятга тўхталди

 

Июнь ойида Дижон шаҳрида чеченлар ва мағриблик араблар ўртасида тўқнашувлар бўлди. "Қора марварид" чилимхонасида Мағриб араблари чечен ёшларини калтакладилар. Кейин шаҳардаги чечен диаспораси уларга қарши туришди. Тўқнашувлар пайтида бир неча киши яраланган, бир нечтаси ҳибсга олинган. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Франциядаги чечен диаспорасини қўллаб-қувватлашини айтди.